Live
6
Ўзбек

Салоҳнинг бобоси вафот этди. Футболчи дафн маросимида қатнаша олмаслиги мумкин

Футбол
9 феврал, 10:10
Тиғиз тақвим сабаб «Ливерпул» ҳужумчисининг Мисрга бориши сўроқ остида.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Салоҳнинг бобоси вафот этди. Футболчи дафн маросимида қатнаша олмаслиги мумкин
Foto: Getty Images

«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг бобоси 9 феврал куни эрталаб вафот этди, деб хабар бермоқда Миср ОАВлари.

Марҳум Аҳмад Абдул Азиз Ал Бамбининг вафотини футболчининг амакиси ҳам тасдиқлади ва марҳумнинг руҳи учун мағфират тилаб дуо қилишни сўради.

Таъкидланишича, 33 ёшли ҳужумчининг дафн маросимида иштирок этиши ҳозирча зич тақвим сабабли номаълум бўлиб турибди. «Ливерпуль» навбатдаги ўйинини 11 феврал куни АПЛнинг 26-тури доирасида «Сандерленд» жамоасига қарши ўтказади.

Маълумот учун, Салоҳ Премер-лигада 1 ноябрдан бери гол уролмаяпти.

Бугунги янгиликлар