Live
6
Ўзбек

Салоҳга «Ливерпул»да олаётган маошидан 3 баравар кўп сумма таклиф этилди

Футбол
10 феврал, 02:00
Футболчи фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Салоҳга «Ливерпул»да олаётган маошидан 3 баравар кўп сумма таклиф этилди
Фото: ESPN

Саудия Пролигаси раҳбарлари учун «Ливерпул» футболчиси Муҳаммад Салоҳни чемпионатга олиб келиш асосий мақсадлардан бири бўлиб қолмоқда.

Маълум қилинишича, айни пайтда Салоҳга ҳафтасига 1,38 миллион евро маош таклиф этилмоқда. Агар Муҳаммад бу шартномага розилик билдирса, унинг маоши «Ливерпул»да олаётган ойлигидан тахминан 3 бараварга ошади.

Саудия клублари бундай харажатларга тайёр. Чунки улар мисрлик футболчини чемпионатнинг энг асосий юлдузларидан бири бўлади деб ҳисобламоқда. Айниқса, «Ан Наср»дан Криштиану Роналдунинг кетиши мумкинлиги фонида бу масала янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Маълумот ўрнида, Салоҳ 2017 йилда «Рома»дан «Ливерпул»га кўчиб ўтган. Ушбу мавсум вингер АПЛда 17 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та ассист амалга оширди.

Аввалроқ футболчининг бобоси вафот этгани маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар