Дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси яна бир медални қўлга киритди.
Мусобақанинг −81 кг вазн тоифасида иштирок этган Саъдулла Равшанов Япония, Бразилия, Грузия ва Хитой вакилларини мағлубиятга учратди. Яримфинал баҳсида эса Франция вакилидан устун келди.
Финал беллашувида россиялик Ярослав Бунаковга имкониятни бой берган Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медали билан тақдирланди.
Шу тариқа, Ўзбекистон жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 2 тага етди. Айни пайтда жамоамиз ҳисобида 1 та олтин ва 1 та кумуш медаль мавжуд.