Россия 2032 йилги Европа чемпионатига мезбонлик қилиш учун расмий ариза топширди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Италиядаги стадионлар мусобақани қабул қилишга тайёр бўлмаслиги мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар ортидан Россия шундай қарорга келган.
Эслатиб ўтамиз, Россия миллий жамоалари ва клублари 2022 йилдан бери халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлатилган. Шунингдек, мамлакат ҳудудида халқаро турнирлар ўтказиш ҳам тақиқланган.
Аввалроқ Россия жамоалари келаси йилнинг ўзида халқаро мусобақаларда иштирок этиши мумкинлиги маълум қилинганди.