Россия футбол жамоалари келаси йилнинг ўзида халқаро мусобақаларда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда «Mash на спорте» нашри Россия футбол иттифоқи (РФИ)даги манбага таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, РФИ раҳбарияти Россиянинг халқаро майдонга қайтишига ишонмоқда. Чунки кўплаб мамлакатлар Россияга нисбатан муносабатини ўзгартирган ва музокаралар бошлаган.
Иттифоқдагилар ҳам қайтиш эҳтимолини жуда юқори деб ҳисоблайди. Шунингдек, янги қўшилган ҳудудлардан жамоаларнинг иккинчи лигага қўшилиши УЕФА ва ФИФА билан муносабатларига таъсир кўрсатмаслиги таъкидланди.
Яқин орада Донецкнинг «Шахтёр» клуби миллий чемпионатда иштирокини бошлаши кутилмоқда. Шунингдек, Луганскнинг «Заря» клуби ва Херсон вилоятидан «Фрегат» клуби ҳам биринчиликда қатнашиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Россия клублари ва миллий жамоаси 2022 йилдан бери халқаро мусобақаларда иштирок этмаётган эди.