«Реал Мадрид»нинг таркибни шакллантириш бўйича режалари ҳақида турли маълумотлар пайдо бўлмоқда.
AS нашри хабар беришича, мадридликлар ҳужумда асосий эътиборни Жуд Беллингҳэм, Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппега қаратишни режалаштирмоқда. Улар клуб лойиҳасининг пойдевори ҳисобланади.
Шунингдек, клуб ҳужумни кучайтириш мақсадида Эндрик ва Нико Пасни қайтаришни ҳам режалаштирган. Аммо Винисиус билан музокаралар тўхтаб қолган. Шу боис бразилиялик футболчининг жамоадаги келажаги мавҳум бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Арбелоа жамоаси Ла Лигада мавсумни 2-ўринда якунлайди. Мавсумни яна совринларсиз тугатади.