«Реал» яримҳимоячиси Франко Мастантуоно жамоада етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. The Touchline хабарига кўра, мадридликлар ёзда 18 ёшли футболчини ижарага бериб юбориш вариантини кўриб чиқмоқда.
Клуб Мастантуононинг мунтазам майдонга тушиб, ривожланишини истамоқда. Бироқ эҳтимолий ижара келишувида сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилмайди — «Реал» футболчига узоқ муддатли истиқболда умид қилмоқда.
Манбага кўра, Мастантуононинг ўзи ҳам келажакда «қаймоқранглилар» сафида муваффақият қозонишни мақсад қилган. Шу билан бирга, ёзда мураббий ўзгариши юз берса, вазият ҳам ўзгариши мумкин.
2025/2026 йилги мавсумда футболчи 24 баҳсда майдонга тушиб, 3 гол ва 1 ассист қайд этган.