Live
1
Ўзбек

Расман: Ван ва Пантожа ўртасидаги реванш UFC 331 турнирининг асосий жанги бўлади

MMA
6 август, 05:05
Тўқнашув 20 сентябр куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.
Расман: Ван ва Пантожа ўртасидаги реванш UFC 331 турнирининг асосий жанги бўлади
Фото: UFC

UFC енгил вазннинг энг енгил тоифаси чемпиони Жошуа Ван (21–2) ҳамда собиқ чемпион Алешандре Пантожа (32–7) ўртасидаги жанг 20 сентябр куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган UFC 331 турнирининг асосий жанги бўлади. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати расмий хабар берди.

Икки жангчи ўртасидаги илк тўқнашув 2025 йил декабр ойида ўтказилганди. Ўша баҳснинг 26-сониясида Пантожанинг қўли синган. Натижада, у техник нокаут билан мағлуб бўлган ва чемпионлик камаридан маҳрум бўлганди.

Аввалроқ Царукян UFC 331 турнирининг иккинчи асосий жангида Раффига қарши жанг қилиши маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар