Бугун
15
Ўзбек

Расман: «Рома» Фергюсон трансферини эълон қилди

Футбол
23 июл, 04:03
Эван янги жамоасида 11-рақам остида ҳаракат қилади.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Расман: «Рома» Фергюсон трансферини эълон қилди
Фото: AS Roma

Римнинг «Рома» клуби «Брайтон» ҳужумчиси Эван Фергюсонни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Футболчи римликларга мавсум якунигача ижарага берилди. «Бўрилар» келаси мавсумда уни 40 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкин.

Фергюсон янги жамоасида 11-рақам остида ҳаракат қилади. 21 ёшли ирландиялик футболчи бунгача «Вест Ҳэм» сафида ижара асосида ҳаракат қилганди.

Аввалроқ «Рома» 21 ёшли «Фламенго» ҳимоячиси билан келишувга эришгани ҳақида маълум қилинганди.

«Рома» Эван Фергюсон билан шартнома имзолади
Фото: AS Roma
Бугунги янгиликлар