Live
2
Ўзбек

«Рома» «Фламенго» ҳимоячиси билан келишувга эришди

Футбол
21 июл, 05:51
21 ёшли футболчи римликларга деярли 30 миллион еврога тушади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Рома» «Фламенго» ҳимоячиси билан келишувга эришди
Foto: Getty Images

«Фламенго» ҳимоячиси Уэсли Франка «Рома»га ўтишга яқин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, римликлар 21 ёшли футболчи учун Бразилия клубига 25 млн евро тўлашади. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 30 млн еврога етиши ҳам мумкин.

«Фламенго» Уэслига ўринбосар топиши билан трансфер расмийлаштирилади.

Ҳимоячи «Рома»га ўтиши сабаб Бразилия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган «Флуминенсе» билан баҳс қайдномасига киритилмади.

Бу мавсумда Уэсли Бразилия чемпионатида 27 ўйин ўтказиб, 1 гол ва 3 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Бунгача «Рома» «Брайтон»дан Эван Фергюсон трансферини ҳам ҳал қилганди.

Бугунги янгиликлар