Германиялик дарвозабон Лорис Кариус «Шалке» билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар ўртасидаги янги келишув икки йилга мўлжалланган. Қайд этиш лозим, якунланган мавсумда «Шалке» бир неча йиллик танаффусдан сўнг илк бор Бундеслигага қайтди. Кариуснинг ўзи эса мавсум давомида етарлича ўйин амалиётига эга бўлиб, жами 31 учрашувда майдонга тушди.
Маълумот ўрнида, Кариус аввал «Майнц», «Ливерпул», «Бешиктош» ҳамда «Юнион» жамоаларида тўп тепган. У машҳур «Штутгарт» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.