Бундеслига-2 лиагаси 32-турида «Шалке» ўз майдонида «Фортуна Дюсселдорф»ни қабул қилди. Унда «кончилар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 15-дақиқада Кенан Караман ҳисобига ёзилди.
Бу ғалабадан сўнг «Шалке» ўз очколарини 67 тага етказиб, иккинчи Бундеслига турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. Улар муддатидан олдин сБундеслигага йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳозирда 58 очко билан иккинчи ўринда бораётган «Падерборн» жамоасининг захирасида бир ўйин мавжуд бўлса-да, улар очколар бўйича «Шалке»га ета олмайди.
Эслатиб ўтамиз, улар сафида 39 ёшли Эдин Жеко, Лорис Кариус каби ўйинчилар тўп тепмоқда. Германиялик кипер 12 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.