Live
7
Ўзбек

Расман: Канселу — «Барселона» футболчиси

Футбол
20 август, 09:28
Каталонияликлар ҳимоячи Жоау Канселуни ўз таркибига қўшиб олди.
Расман: Канселу — «Барселона» футболчиси
Фото: Gettyimages

Бу ҳақда «Барселона» матбуот хизмати клубнинг расмий саҳифалари орқали хабар берди. Футболчи каталонияликлар билан 3 йиллик битим имзолади.

Аввалроқ, португалиялик ҳимоячи Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби билан келишувни бекор қилиш борасида келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу эса футболчи «Барселона» сафига қўшилишига имкон бериши ойдинлашганди. Канселу бунгача ижара ҳуқуқи асосида испан клуби сафида тўп тепган.

Маълумот учун, «Барселона» Испания чемпионати янги мавсумидаги илк ўйинини 23 август куни сафарда «Элче»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар