Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Пол Мерсон жамоа янги мавсумда Англия чемпиони номини ҳимоя қилиш учун яхши имкониятларга эга, деб ҳисобламоқда.
«Ҳозир «Арсенал»ни тўхтатиб қола оладиган жамоани кўрмаяпман. Жамоа АПЛда анча ишончли тарзда ғалаба қозонади. Ички чемпионатда уларнинг заиф нуқталарини кўрмаяпман. Агарда гап Чемпионлар Лигаси ҳақида кетадиган бўлса, бир нечта заифроқ позициялар мавжуд», - дея мутахассис сўзларидан иқтибос келтирди Sky Sports.
Мерсоннинг сўзларига кўра, ҳозирги «Арсенал» унга бир неча йил аввалги «Манчестер Сити»ни эслатиб юбормоқда. Ўшанда Англияда «шаҳарликлар» доминантлик қилган эди. Мутахассиснинг фикрига кўра, ҳозир «тўпчилар» таркибида ҳар бир чизиқ учун камида икки нафардан футболчи бор.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 21 август куни Микел Артета жамоаси АПЛ 1-тури доирасида «Ковентри»га қарши майдонга тушади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади