Live
5
Ўзбек

Расман: «Башакшеҳир» Шомуродовни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланди

Футбол
22 апрел, 08:29
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси расман Италиянинг «Рома» клубини тарк этди, деб хабар беради Transfermarkt.
Расман: «Башакшеҳир» Шомуродовни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланди
Foto: Getty Images

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов расман Италиянинг «Рома» клубидан Туркиянинг «Башакшеҳир» жамоаси таркибига кўчиб ўтди, деб хабар беради Transfermarkt.

Рим клуби футболчи кетишини тасдиқлади, у энди фаолиятини Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» жамоасида давом эттиради. Бунгача форвард турк жамоасида ижарада тўп тепаётган эди, аммо келишув шартларига кўра, турклар Суперлигада жойини сақлаб қолгандан сўнг ўйинчини сотиб олиш мажбуриятига эга эди.

Трансфер суммаси 2,8 миллион еврони ташкил қилди, шу билан бирга «Рома» ижара учун алоҳида 3 миллион евро олган.

Шунингдек, «бўрилар» футболчининг кейинги трансферидан 10% улушга эга бўлади.

Таъкидлаш жоиз, Шомуродов Туркия чемпионатида 30 ўйинда 18 та гол уриб, 4 та самарали узатма етказиб берган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Истанбул Башакшaҳар Истанбул Башакшaҳар
Бугунги янгиликлар