Live
2
Ўзбек

Пролига. «Яйпан» кутилмаганда БухДУга имкониятни бой берди

Футбол
5 июн, 11:26
Ўзбекистон Пролигаси 9-тур ўйинлари давом эттирилди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Пролига. «Яйпан» кутилмаганда БухДУга имкониятни бой берди
Фото: БухДУ ПФК
05.06.2026 FT Про Лига Buxoro University Buxoro University 2 : 1 Yaypan Yaypan

Бугун, 5 июн санасида лиганинг яна бир баҳси бўлиб ўтди. Унда Бухоронинг БухДУ жамоаси Фарғона водийсидан ташриф буюрган «Яйпан»ни меҳмон қилди.

Кутилмаганда, муросасиз курашларга бой бўлган ўйин мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Бу мавсум бор йўғи 1 очкогина жамғарган ва охирги ўринда бораётган БухДУ 4-ўринга кўтарилиши мумкин бўлган рақибини таслим қилди.

Мезбонлар сафида голларга Саиджон Ашуров ва Акобир Тўраев муаллифлик қилган бўлса, меҳмонлар Жавоҳир Абдужабборовнинг аниқ зарбаси билан жавоб беришди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида, аниқроғи, 85-дақиқада Фирдавс Умаралиев қизил карточка олиб, «Яйпан»ни бир киши кам бўлиб қолишига сабабчи бўлди.

Натижада, «Яйпан» 13 очко билан 7-поғонада қолган бўлса, очколари сонини 4 тага етказган БухДУ ТерДУ ҳамда «Пахтакор» ФЖга етиб олди, аммо қўшимча кўрсаткичлар бўйича ҳамон охирги ўринни банд этиб турибди.

Пролига, 9-тур
5 июн
БухДУ – «Яйпан» 2:1
Голлар:
Саиджон Ашуров, 53 (1:0), Жавоҳир Абдужабборов, 66 (1:1), Акобир Тураев, 81 (2:1).

Четлатиш: Фирдавс Умаралиев (85, «Яйпан»).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Buxoro University Buxoro University
  • Yaypan Yaypan
  • Про Лига Про Лига
Бугунги янгиликлар