Пролигада 8-тур ўйинлари старт олди. ФарДУ клуби ўз майдонида «Олимпик-МобиУз»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Натижада фарғоналиклар 13 очко билан турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. Меҳмонлар эса 9 очко тўплаб, 8-поғонада.
«Орол» меҳмонда ТерДУни минимал ҳисобда енгди. Нукусликлар сафида ягона гол автогол билан якунланди.
Шу тариқа, «Орол» 20 очко билан турнир жадвалида етакчилпк қилмоқда. Термиз клуби эса 4 очко тўплаб, 14-поғонада бормоқда.
Пролига. 8-тур
ФарДУ – Олимпик-МобиУз 2:1
Голлар: Дониёр Валиев, 8 (1:0), Дониёр Валиев, 20 (2:0), Абдуғафур Ҳайдаров, 31 (2:1).
ТерДУ – Орол 0:1
Гол: Шоҳжаҳон Зарипов, автогол 81 (0:1)
Четлатиш: Шарофиддин Шобиров, 69 (ТерДУ)