Бугун
14
Ўзбек

Поттер Швеция миллий жамоаси билан шартномани узайтирди

Футбол
12 март, 13:25
Шведлар англиялик мутахассис қўл остида март сўнгида ЖЧ-2026 саралаш плей-оффида иштирок этади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Поттер Швеция миллий жамоаси билан шартномани узайтирди
Foto: Getty Images

Грэм Поттер Швеция миллий жамоаси билан янги шартнома имзолади.

Швеция футбол иттифоқи англиялик мутахассис билан келишувни 2030 йилгача узайтирди.

Поттер скандинавияликларни 2025 йил октябрдан бери бошқармоқда. Жамоа март ойида ЖЧ-2026 саралаши ўтиш босқичида Украина билан ўйнайди ва ғалаба қозонса, йўлланма учун Полша – Албания жуфтлиги ғолибига қарши тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, Поттер клублар миқёсида «Челси», «Брайтон» ва «Вест Ҳэм» жамоаларига бош мураббийлик қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Швеция Швеция
Бугунги янгиликлар