Бугун
14
Ўзбек

Грэм Поттер Швеция миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Футбол
20 октябр, 05:06
Поттернинг асосий вазифаси жамоани 2026 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқиш бўлади.
Ramazon Usanov
Ramazon Usanov Редактор
Грэм Поттер Швеция миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Спортс

Швеция футбол федерацияси расман Англиялик мутахассис Грэм Поттерни миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинлади.

Маълумотларга кўра, Поттер билан тузилган шартнома 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олган тақдирда автоматик равишда узайтирилади.

Маълумот учун, Грэм Поттер сўнгги бор Англия Премер-лигасида «Челси»ни бошқарган эди. Ундан аввал мутахассис «Брайтон» билан яхши натижаларга эришиб, ўз тактик услуби билан танилган.

Швеция миллий жамоаси сўнгги йилларда йирик мусобақаларга чиқа олмаётган эди. Поттернинг асосий вазифаси жамоани 2026 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқиш бўлади.

Бугунги янгиликлар