«Пахтакор» Ҳожимат Эркиновнинг жамоага қайтганини маълум қилди.
24 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи «шерлар» билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.
Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси айнан «Пахтакор» тарбияланувчиси саналади. У тошкентликлар сафида 75 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урган.
Эркинов сўнгги бир ярим мавсумни БААнинг «Ал Ваҳда» клубида ўтказди ва лига доирасида 32 ўйинда 1 та гол урди ҳамда 6 та голга ассистентлик қилди. У Абу-Даби жамоасини эркин агент сифатида тарк этганди.
Аввалроқ «Пахтакор» Ўзбекистон миллий жамоа ҳужумчиси Бобур Абдухолиқовни ҳам ўз сафига қўшиб олганди.