Бугун
12
Ўзбек

Дания ФА Эриксеннинг ҳолати ҳақида маълумот берди

Футбол
7 июн, 18:25
34 ёшли яримҳимоячи Украина билан ўйинда ҳушини йўқотиб, майдонга йиқилди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Дания ФА Эриксеннинг ҳолати ҳақида маълумот берди
Foto: Getty Images

Дания футбол ассоциацияси Кристиан Эриксеннинг соғлигига ҳеч қандай хавф йўқлигини маълум қилди.

«Волфсбург» яримҳимоячиси Украинага қарши ўртоқлик баҳсининг иккинчи бўлимида майдонга йиқилиб тушди. Унга узоқ вақт давомида майдоннинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилди. Эриксен кейинчалик ўрнидан тура олди ва томошабинлар қарсаклари остида рафиқаси ҳамроҳлигида майдонни тарк этган. Ўйин эса тўлиқ якунланмади.

«Эриксен ҳушида ва ўзини яхши ҳис қилмоқда. Баҳс бекор қилинди», — дейилади DBU баёнотида.

Шифокор Мортен Боесеннинг сўзларига кўра, Кристиан қисқа вақтга ҳушидан кетган, аммо тезда ўзига қайтган. Унинг айтишича, 34 ёшли футболчига тезкор ёрдам кўрсатилган ва энди у шифохонада қўшимча текширувдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Эриксен Евро-2020 доирасидаи Финляндияга қарши учрашувда юрак хуружига дуч келган ва кейинчалик унга юрак ритмини назорат қилувчи дефибриллятор ўрнатилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Дания Дания
Бугунги янгиликлар