Бугун
14
Ўзбек

Осиё кубоги. Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси мундиал йўлланмаси учун баҳсда Филиппинга ютқазди

Футбол
19 март, 01:30
Эндиликда жамоа йўлланма учун қитъалараро саралаш босқичида қатнашади.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Осиё кубоги. Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси мундиал йўлланмаси учун баҳсда Филиппинга ютқазди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси Осиё кубоги жаҳон чемпионатига саралаш босқичи доирасида Филиппин миллий жамоаси билан куч синашди.

Якунда ушбу баҳс филиппинликларнинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан тугади. Шу тариқа, ўзбекистонлик футболчилар жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олиш имконини бой берди.

Эндиликда жамоа йўлланма учун қитъалараро саралаш босқичида қатнашади. Ушбу турнир икки босқичдан иборат бўлади ва Ўзбекистон илк босқичдан муваффақиятли ўтса, иккинчи босқичда иштирок этади.

Маълумот ўрнида, Осиё кубогида яримфиналга йўл олган 4 жамоа тўғридан-тўғри, яна 2 жамоа эса саралаш ўйинлари орқали жаҳон чемпионатига йўл олади.

Аёллар ўртасида Осиё кубоги. Чоракфинал
Ўзбекистон — Филиппин 0:2
Голлар: Беард 47, Савички 52.

Бугунги янгиликлар