Бугун
27
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Владимир Свечников ўқ отиш дастурида олтин медални қўлга киритди

Бошқалар
24 сентябр, 03:40
    22
Ўзбекистонлик спортчи мусобақа давомида 244,3 очко жамғариб, Осиё ўйинларининг янги рекордини ҳам ўрнатди.
Осиё ўйинлари. Владимир Свечников ўқ отиш дастурида олтин медални қўлга киритди
Фото: МОҚ

Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг ўқ отиш баҳсларида тарихий натижа қайд этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Пневматик тўппончадан 10 метр масофага ўқ отиш дастурида иштирок этган Владимир Свечников финал баҳсида рақибларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритди.

Эътиборлиси, бу Ўзбекистон учун ўқ отиш спорт турларида Осиё ўйинларида 32 йиллик танаффусдан кейин қўлга киритилган илк олтин медал бўлди. Шунингдек, ҳамюртимиз мусобақа давомида 244,3 очко жамғариб, Осиё ўйинларининг янги рекордини ҳам ўрнатди.

Шу тариқа, Владимир Свечников нафақат Осиё ўйинлари чемпионига айланди, балки ўзининг рекорд натижаси билан Ўзбекистон спорт тарихидан ҳам жой олди. Аввалроқ Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев мусобақа чемпиони бўлгани маълум қилинганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

22 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар