Ўзбекистонлик ушучилар Осиё ўйинларидаги иштирокларини якунлашди.
Санда бўйича -75 кг вазн тоифасида иштирок этган Дониёр Турғунбоев яримфиналгача етиб келди. Финал остонасида эса эронлик спортчига мағлуб бўлган Турғунбоев бронза медалига сазовор бўлди.
Аввалроқ -56 кг вазн тоифасида Сайдулло Абдурашидов ҳам бронза медалига эга чиққанди.
Шу тариқа Ўзбекистон ушу жамоаси турнирни 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлади.
Осиё ўйинлари, ушу. Дониёр Турғунбоев ҳам бронза медалини қўлга киритди
Бошқалар
23 сентябр, 12:22
Ўзбекистонлик ушучилар турнирни 3 та медал билан якунлашди.
Foto: Olympic uz