Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагояда ўтаётган Осиё ўйинларида ушу беллашувларидаги иккинчи медални қўлга киритди.
-56 кг вазн тоифасида иштирок этган Сайдулло Абдурашидов яримфиналда хитойлик рақибига имкониятни бой берди ва бронза медали билан кифояланди.
Аввалроқ кўргазмали чиқиш дастурида Даря Латишева 19.413 балл билан кумуш медалга сазовор бўлганди.
Осиё ўйинлари, ушу. Сайдулло Абдурашидов бронза медалига эга чиқди
Бошқалар
23 сентябр, 11:15
Ўзбекистон делегацияси ушу беллашувларида иккинчи медалга сазовор бўлди.
Foto: Olympic uz