Бугун
27
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Шоҳсанам Шерзодова — Осиё ўйинлари чемпиони

Бошқалар
23 сентябр, 22:50
    10
Шерзодова каноэда эшкак эшиш бўйича 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди.
Осиё ўйинлари. Шоҳсанам Шерзодова — Осиё ўйинлари чемпиони
Фото: МОҚ

Ўзбекистон делегацияси 2026 йилги Осиё ўйинларида навбатдаги олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Каноэда эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасидаги 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Шоҳсанам Шерзодова юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Ўзбекистонлик спортчи финал баҳсида рақибларидан устун келиб, марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва олтин медалга сазовор бўлди. Шу тариқа, Шерзодова Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Шоҳсанамнинг ушбу муваффақияти Ўзбекистон делегацияси учун мусобақадаги иккинчи олтин медал бўлди. Каноэда эшкак эшиш бўйича баҳсларда спортчиларимизнинг медаллар учун кураши давом этмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон эшкак эшувчилари яккалик, жуфтлик ва W4- дастурларида 4 та медални қўлга киритгани маълум қилинганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар