Ўзбекистон академик эшкак эшиш бўйича миллий жамоаси 2026 йилги Осиё ўйинларида медаллар жамғармасини 4 та медал билан бойитди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Эркаклар ўртасидаги M1x яккалик дастурида Шаҳбоз Холмурзаев маррага иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медални қўлга киритди.
M2x жуфтлик дастурида Меҳрож Маматқулов ва Павел Сорин 6:10.49 натижа қайд этди ва иккинчи ўринни эгаллаб, яна бир кумуш медалга сазовор бўлишди.
Максим Голубев ва Алишер Турдиев эса M2- жуфтлик дастури финалида 6:32.34 натижа билан учинчи ўринни эгаллаб, бронза медални қўлга киритди.
Аёллар ўртасидаги W4- дастурида Анна Аксенова, Мария Сергеева, Райҳона Сатторова ва Айдана Сметуллаевадан иборат экипаж иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медал соҳиби бўлди.
Шу тариқа, академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон вакиллари ушбу баҳсларда 3 кумуш ва 1 бронза, жами 4 та медал қўлга киритди.
Аввалроқ Ўзбекистон Осиё ўйинларида илк бор киберспорт баҳсларида медал олгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади