Бугун
23
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Шоҳиста Назарова бронза медалига сазовор бўлди

Бошқалар
28 сентябр, 01:35
    3
Финал йўлланмаси учун кечган баҳсда Назарова яна бир ўзбекистонлик курашчига қарши гиламга чиқди.
Осиё ўйинлари. Шоҳиста Назарова бронза медалига сазовор бўлди
Фото: МОҚ

Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 XX ёзги Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Кураш бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Шоҳиста Назарова -78 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз мусобақа давомида муваффақиятли иштирок этиб, яримфиналга қадар етиб борди. Финал йўлланмаси учун кечган баҳсда Назарова яна бир вакиламиз Покизахон Камолиддиновага қарши гиламга чиқди. Ўзбекистонлик спортчилар ўртасидаги беллашувда Камолиддинова ғалаба қозониб, олтин медал учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шу тариқа, Шоҳиста Назарова Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларини бронза медали билан якунлади ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медални қўшиб қўйди.

Энди Покизахон Камолиддинова мусобақанинг олтин медали учун баҳс олиб боради. Аввалроқ кураш баҳсларида Шоҳруҳхон Бахтиёров олтин медалга сазовор бўлгани маълум қилинганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар