Кураш баҳсларида ҳамюртларимиз яна бир олтин медалга сазовор бўлишди.
Эркаклар ўртасида +90 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Шоҳруҳхон Бахтиёров финалда тожикистонлик Шакармамад Мирмамадовдан устун келди ва делегациямизнинг 10-олтин медалига муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аёллар курашида Ибодатхон Агожонова -57 кг вазн тоифасида олтин медалга эга чиққан эди.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади