+90 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Жаҳонгир Зокиров Осиё ўйинларининг чоракфинал баҳсида рингга кўтарилди.
Унда боксчимизга Тожикистон вакили Муҳаммад Аброриддинов рақиблик қилди. Баҳс давомида Зокиров ташаббусни ўз қўлида ушлаб, рақибига имконият қолдирмади.
Ҳакамлар якуний ҳисобда ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини қайд этди — 5:0. Шу тариқа Жаҳонгир Зокиров мусобақанинг яримфинал босқичига йўл олди.