Live
2
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Бокс баҳсларида Самандар Олимов иштирокини якунлади, Ситора Турдибекова эса чоракфиналга чиқди

Бокс
26 сентябр, 06:27
Ўзбекистонлик икки боксчи Осиё ўйинларидаги илк жангларини ўтказди.
Осиё ўйинлари. Бокс баҳсларида Самандар Олимов иштирокини якунлади, Ситора Турдибекова эса чоракфиналга чиқди
Foto: Boxinguzbekistan

-55 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Самандар Олимов дастлабки босқичда таиландлик Кангпи Бохунтодга қарши баҳс олиб борди. Уч раунд давом этган жанг якунида ҳакамлар 2:3 ҳисобини қайд этди ва ғалаба таиландлик боксчига берилди. Шу тариқа Олимов Осиё ўйинларидаги иштирокини дастлабки босқичдаёқ якунлади.

-60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ситора Турдибекова эса турнирдаги илк жангида ветнамлик Ха Тхи Линга қарши рингга чиқди. Баҳс давомида ишончли ҳаракат қилган Турдибекова ҳакамларнинг якдил қарори билан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу натижа Турдибековага Осиё ўйинларининг чоракфинал босқичига йўл олиш имконини берди.

Бугунги янгиликлар