Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Акбар Жўраев Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида тарихий натижа қайд этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳамюртимиз мусобақанинг даст кўтариш машқида 197 килограмм натижа кўрсатиб, янги жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси вакили қитъанинг нуфузли мусобақасида яна бир юқори натижани ўз номига ёздириб қўйди.
Акбар Жўраев даст кўтаришдаги муваффақиятли чиқиши орқали ўзининг юқори спорт формасида эканини яна бир бор намойиш этди. 197 килограммлик натижа энди ушбу машқ бўйича янги жаҳон рекорди сифатида қайд этилади.
Осиё ўйинларида оғир атлетика бўйича баҳслар давом этмоқда. Энди Акбар Жўраев силтаб кўтариш машқида ҳам ўз имкониятини синаб кўради. Ушбу машқдаги натижадан сўнг спортчимизнинг мусобақадаги якуний кўрсаткичи маълум бўлади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади