Ўзбекистон академик эшкак эшувчилари Осиё ўйинларидаги иштирокини яна учта медал билан якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Аёллар ўртасидаги W2- жуфтлик дастурида Айдана Сметуллаева ва Анна Аксёнова марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Эркаклар ўртасидаги M4x дастурида Давржон Давронов, Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов ва Павел Сориндан иборат квартет учинчи натижани қайд этиб, бронза медални қўлга киритди.
M4- дастурида эса Дилшод Худойбердиев, Фазлиддин Каримов, Алишер Турдиев ва Максим Голубевдан иборат экипаж иккинчи ўринни эгаллаб, делегациямиз ҳисобига яна бир кумуш медал қўшди.
Шу тариқа, вакилларимиз ушбу уч дастурда 2 кумуш ва 1 бронза медал соҳиби бўлди. Аввалроқ Владимир Свечников ўқ отиш дастурида олтин медални қўлга киритгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади