Live
17
Ўзбек

«Қўқон-1912» раҳбари: «Манчестер Сити» оиласи вакилига айланишимиз ҳали аниқ эмас»

Футбол
13 октябр, 14:34
Клуб раҳбари бу каби хабарларга ойдинлик киритди.
«Қўқон-1912» раҳбари: «Манчестер Сити» оиласи вакилига айланишимиз ҳали аниқ эмас»
Фото: Қўқон-1912 ПФК

«Қўқон-1912» жамоаси раҳбари Акрамжон Мамадалиев журналист Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли билан суҳбатлашди. Унда жамоанинг «Манчестер Сити» оиласи вакилига айланиши хусусидаги саволга жавоб қайтарди.

«Манчестер Сити»нинг БААлик хўжайинлари ўзбек клубларидан бирини сотиб олишлари мумкинлиги ҳақида спортимиз раҳбарлари билан учрашишганди таъкидлаб ўтишган.

Раҳбарлар вариант сифатида бир қатор клубларни тавсия этишган ва улар орасида бизнинг жамоа ҳам борлиги қувонарлидир. Лекин бу иш қачон амалга ошади, якуний танловлари қайси клубга алоқадор бўлади, ҳозирча бу ҳақда билмайман. Клубларга ташриф буюришиб, тўлиқ вазиятларни ўрганишиб, таҳлил қилишиб, кейин якуний қарорга келишса керак. «Қўқон- 1912» City Group ихтиёрига ўтадиган бўлса, Қўқон футболининг равнақ топиши учун жиддий қадамга айланиши шубҳасиз», — дейди Мамадалиев журналист билан суҳбатда.

Бугунги янгиликлар