«Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақаларнинг 24 карра чемпиони сербиялик теннисчи Новак Жокович Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказилган ATP-500 турнирида ғолибликни қўлга киритди. Финал баҳсида австралиялик теннисчи Алекс де Минаур сонидан олган жароҳати туфайли учрашувни якунлай олмади.
Ўйин тўхтатилганда таблодаги ҳисоб - 7:6 (7:3), 0:1 кўринишида эди. Биринчи сетда муросасиз курашда омад Новакка кулиб боққанди, иккинчи сетнинг дастлабки геймини қўлга киритганига қарамай, Алекс баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди.
Учрашув 1 соат 23 дақиқа давом этди. Унинг доирасида Жокович бир марта ҳам эйс амалга ошира олмади, бирорта ҳам қўшалоқ хатога йўл қўймади ва иккита брейк-пойнтнинг биттасидан ҳам унумли фойдалана олмади. Ўз навбатида Де Минаурнинг ҳисобида тўртта эйс, иккита қўш хато бор эди.
Маълумот учун, Жокович учун Пекиндаги чемпионлик унвони мавсумдаги биринчи ва фаолиятидаги 102-чиси бўлди. Бундан ташқари, 39 ёшли Новак фаолиятида еттинчи марта ушбу «беш юзлик» мусобақасида совринни қўлга киритди.