Бугун
1
Ўзбек

«Ноттингҳэм Форест» ва «Депортиво» Таляфикога қизиқиш билдирмоқда

Футбол
19 июл, 08:12
Унинг Франция клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
«Ноттингҳэм Форест» ва «Депортиво» Таляфикога қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Лион» ҳимоячиси Николас Таляфико икки клуб — «Ноттингҳэм Форест» ва «Депортиво» жамоалари қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбаларга кўра, ҳар икки клуб аргентиналик 33 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Таъкидлаш жоизки, Таляфико 2012/2013 йилги мавсумда «Реал Мурсия» шарафини ҳимоя қилган. Ла Лигада ўйнаш борасида тажрибага эга.

Ўтган мавсумда Николас «шерлар» сафида барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, 3 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг Франция клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

«Депортиво» ўтган мавсум Сегундада иккинчи ўринни эгаллаб, Ла Лига йўлланмасини қўлга киритди. «Ўрмончилар» эса 2025/26 йилги мавсумни Англия Премер-лигасида 15-ўринда якунлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ноттингем Форест Ноттингем Форест
  • FC Lyon FC Lyon
Бугунги янгиликлар