«Эвертон» клуби «Арсенал» яримҳимоячиси Кристиан Нёргорнинг трансферини эълон қилди.
Даниялик 32 ёшли хавбек «ирислар» билан 2028 йилнинг ёзига қадар битим имзолади. Футболчининг трансфери қарийб 8,2 миллион еврони ташкил этган.
Кристиан «Арсенал» сафида атиги бир мавсум ҳаракат қилди. У ўтган йилнинг июл ойида «Брентфорд»дан сотиб олинганди.
Бу вақт давомида «тўпчилар» сафида барча турнирлар доирасида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.