Бразилиянинг «Сантос» клубида тўп тепаётган футболчи Неймар тиббий кўрикдан ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Текширув натижасига кўра, 34 ёшли футболчида ўнг сон қисми шикастланган. Унинг мушакларида муаммо аниқланган.
Қайд этилишича, Неймар «Палмейрас»га қарши кубок баҳсида ноқулайлик ҳис қилган. Жароҳати сабаб ҳужумчи биринчи бўлимдан сўнг майдонни тарк этган.
Маълумот ўрнида, бу мавсум бразилиялик вингер 24 та учрашувда иштирок этиб, 8 та гол ва 8 та ассист қайд этган. Аввалроқ Неймар «Сантос» билан хайрлашиш арафасида экани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади