Бугун
7
Ўзбек

«Нефтчи»нинг йиллик абонементи ва чипталар нархи олдингидек бўлади

Футбол
1 март, 02:30
Фарғона вилояти ҳокими томонидан мухлисларнинг таклиф ва фикрлари ўрганиб чиқилди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
«Нефтчи»нинг йиллик абонементи ва чипталар нархи олдингидек бўлади
Фото: FC Neftchi

«Нефтчи»нинг йиллик абонементи ва чипталар нархи олдингидек бўлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

«Янги мавсум арафасида «Нефтчи» клубининг «Истиқлол» стадионида ўтказиладиган уй учрашувлари учун мавсумий абонементлар савдоси йўлга қўйилганди. Белгиланган нархлар юзасидан футбол мухлислари томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушди, ижтимоий тармоқларда турли фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров мухлислар таклиф ва фикрларини ўрганиб чиқиб, йиллик абонемент ҳамда чипталар нархини ўтган йилги миқдорга қайтариш бўйича тегишли топшириқ берди.

Мавсумий абонемент нархи — 1 050 000 сўм;
Бир марталик учрашувлар учун чипталар нархи — 30 000–50 000 сўм», — дейилади хабарда. Аввалроқ «Нефтчи» янги футболчиларни таништирув маросимини янгича мазмунда ташкил этгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
Бугунги янгиликлар