«Ванкувер Уайткэпс» клуби яримҳимоячи Томас Мюллер билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда МЛСнинг расмий сайти хабар берди.
Германиялик хавбек Канада клуби билан шартномаси МЛСнинг 2027 йилги баҳорги мавсуми якунига қадар амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2027 йилдан МЛС чемпионатни «куз-баҳор» тизимида ўтказишга ўтади. Бунга қадар йилнинг биринчи ярмида қисқартирилган мавсум бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Томас 2025 йил августидан буён «Ванкувер Уайткэпс» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жамоа таркибида Канада чемпионлигини қўлга киритди ва МЛСда кумуш медалларга сазовор бўлди. Шу кунга қадар клуб сафида жами 45 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.
Бунга қадар Томас «Бавария» cафида узоқ йиллар ўйнаган. Мюнхенликлар сафида жами 33 та совринни қўлга киритди. Жумладан, икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Шунингдек, германиялик футболчи 2014 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади