«Манчестер Юнайтед» нидерландиялик ҳужумчи Жошуа Зиркзе билан қишда хайрлашиши мумкин. Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «қизил иблислар» 24 ёшли футболчини 45 миллион еврога баҳолаган.
Манбада таъкидланишича, Зиркзe хизматларига «Рома» жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Бироқ римликлар футболчини фақат сотиб олиш ҳуқуқисиз ижара асосида таркибга қўшиб олишни режалаштирмоқда. «Манчестер Юнайтед»ни эса бундай вариант қониқтирмаяпти.
Жошуа Зиркзе жорий мавсум Англия Премер-лигасида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, унинг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.