«Милан» яримҳимоячиси Юссуфа Фофана фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда VamosMiSevilla нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» жамоаси анчадан бери уни кузатиб келади ва қишки трансфер вақтида ўз сафига қўшиб олиши мумкин. «Қизил иблислар» қишки трансфер ойнасидаёқ Фофанани сотиб олиш учун таклиф беришга тайёр.
Ҳозирда Фофана «Севиля» жамоасида ижара асосида ўйнамоқда. Ижара шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар давом этади. Унинг «россонери» биан амалдаги битими эса 2028 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
Transfermarkt портали Фофананинг трансфер қийматини 23 миллион евро деб баҳоламоқда.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» янги бош мураббий лавозими учун номзодлар кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.