«Манчестер Юнайтед» бош директори Омар Беррада жамоа яқин йилларда Англия чемпиони бўлишга қодир, деб ҳисоблайди.
«Келаси мавсумда буни амалга оширамиз, агар уддалай олмасак, бир йилдан кейин. Ўйлайманки, жамоамиз яхши ҳолатда. Ўтган мавсумда майдонда сезиларли ютуқларга эришилди, бу йўналишда ривожланишда давом этамиз.
Клуб фаолиятининг турли соҳаларига сармоя киритишда давом этамиз. Майдон ташқарисида биз эришмоқчи бўлган бошқа мақсадлар ҳам бор. Улардан бири — «Манчестер Юнайтед»нинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, тижорий инновацияларни жорий этиш», — деди Беррада Inside Man Utd дастурида.
2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра, «Манчестер Юнайтед» АПЛда учинчи ўринни эгаллади.