Live
13
Ўзбек

Мудрик: «Бу 18 ойлик мавсумолди тайёргарлигига ўхшарди»

Футбол
15 август, 02:40
«Челси» вингери дисквалификация дарви қандай ўтгани ҳақида гапирди.
Мудрик: «Бу 18 ойлик мавсумолди тайёргарлигига ўхшарди»
Фото: Gettyimages

«Челси» вингери Михаило Мудрик дисквалификация даври қандай ўтгани ҳақида гапирди.

«Очиғини айтсам, бу худди 18 ойлик мавсумолди тайёргарлигига ўхшарди. Мен машқ қилишдан тўхтамадим, жуда қаттиқ машқ қилдим. Таслим бўлмай, бор кучим билан ишлашга ҳаракат қилдим. Тўғри тикланиш жараёни — уйқу графиги, овқатланиш ва бошқаларга амал қилган ҳолда ҳафтасига олти кун машғулот ўтказдим. Ҳаммаси одатий тарзда эди, фақатгина кунига икки маҳал машғулотлар.

Мақсадим яна қайтиб, футбол оламида номимни эслатиб қўйиш эди. Бу менинг вазифам эди ва нима қилиш кераклигини билардим. Фақатгина тинимсиз меҳнат туфайли бирор нимага эришишингиз мумкин», — деди Мудрик клуб матбуот хизматига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабр ойида футболчининг организмида тақиқланган мелдоний моддаси аниқланди. Дисквалификация бекор қилинганидан сўнг, Мудрик «Челси» сафида учта ўртоқлик ўйинини ўтказиб улгурди.

Бугунги янгиликлар