Бугун
6
Ўзбек

Моуринио АПЛдан «Реал»га олиб кетмоқчи бўлган футболчилар маълум

Футбол
9 май, 12:19
Мураббий Мадриддаги трансферлар ҳақида ўйлай бошлаган.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Моуринио АПЛдан «Реал»га олиб кетмоқчи бўлган футболчилар маълум
Foto: Getty Images

Жозе Моуринио мавсум якунланганидан сўнг «Реал» бошқарувини қўлга олиш учун асосий номзод бўлиб қолмоқда. Манбаларнинг айтишича, мутахассис «қироллик клуби» таркибини кучайтириш учун кимни жалб қилиш мумкинлигини ҳақида ўйлашни бошлаб юборган. Унинг рўйхатида 3 нафар яримҳимоячи бор.

Fichajes маълумотига кўра, агар Моуринио «Реал»га қайтса, у клуб раҳбариятидан Англия Премер-лигасидан танланган уч футболчидан камида биттасини сотиб олишни талаб қилади. Бу футболчилар «Челси»дан Энцо Фернандес, «Ливерпул»дан Алексис Макаллистер ёки «Нюкасл»дан Сандро Тонали.

Таъкидланишича, Моуринионинг бош вазифаларидан бири яримҳимояни мустаҳкамлаш бўлади. Мадридликлар Тони Кроос ва Лука Модричга муносиб ўринбосар топа олмади. Португалиялик Фернандес, Макаллистер ёки Тонали бу муаммони ҳал қилишга ёрдам бериши мумкинлигига ишонади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар