Швейцариянинг Нон шаҳрида УЕФА Миллатлар Лигаси 2026/27 йилги мавсумининг А ва B ҳамда B ва C лигалари жамоалари ўртасидаги ўтиш ўйинлари жуфтликлари ҳам аниқланди. Юқори дивизион вакиллари ўз ўрнини сақлаб қолиш, қуйи лига жамоалари эса юқори дивизионга кўтарилиш учун кураш олиб боради.
А ва B лигалари ўртасидаги плей-офф жуфтликлари:
- Босния ва Ҳерсеговина — Дания
- Венгрия — Сербия
- Ирландия — Хорватия
- Словения — Уэлс
B ва C лигалари ўртасидаги плей-офф жуфтликлари:
- Кипр — Шимолий Македония
- Эстония — Руминия
- Фарер ороллари — Грузия
- Беларус — Исроил
Маълумот учун, чоракфинал ва плей-офф учрашувлари 2027 йилнинг 25–30 март кунлари ўтказилади. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичи эса 9–13 июнь кунларига белгиланган.