Бугун
13
Ўзбек

Месси фаолиятини «Барса»да давом эттириши мумкин

Футбол
16 март, 05:30
18 ёшли футболчига «Челси», «Бавария» ва «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Месси фаолиятини «Барса»да давом эттириши мумкин
Фото: Icon Sport

Айни пайтда ижара асосида Саудиянинг «Неом СК» клубида ўйнаётган «Страсбург» вингери Райан Месси фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин.

Маълум қилинишича, 18 ёшли Мессига «Барселона», «Бавария» ва «ПСЖ» қизиқиш билдирмоқда. Бироқ шу билан бирга, «Страсбург»нинг шериги ҳисобланган «Челси» футболчини ўз жамоасига қўшиб олиш режасини тезлаштириши мумкинлиги таъкидланмоқда.

«Кўклар» Мессини келажакдаги лойиҳанинг ажралмас қисми деб ҳисоблайди ва уни қўйиб юборишни истамайди.

Бу мавсумда Месси барча мусобақаларда 22 та ўйинда иштирок этиб, 3 гол урди ва 1 ассист амалга оширди. Вингернинг «Страсбург» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Аввалроқ «Страсбург» Макэйтини ўз сафига қўшиб олмоқчи экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Челси Челси
  • Бавария Бавария
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар