Live
3
Ўзбек

Мбаппенинг укаси Жазоир миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин

Футбол
13 ноябр, 07:50
18 ёшли Этан Франция U-19 жамоаси сафида ҳам ўйин ўтказган.
Мбаппенинг укаси Жазоир миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин
Фото: Sports.ru

«Лилл» футболчиси Этан Мбаппе Жазоир миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Жазоир футбол федерацияси Килиан Мбаппенинг укасини миллий жамоага жалб этмоқчи. Бунгача Зинедин Зиданнинг ўғли Люка Зидан ҳам спорт фуқаролигини ўзгартириб, Жазоир миллий жамоаси сафида дебют қилган эди.

18 ёшли Этан онаси Файза Ламарининг жазоирлик қариндошлари туфайли ушбу мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Ҳозирда у «Лилл» яримҳимоячиси бўлиб, Франция U-19 жамоаси сафида ҳам ўйин ўтказган.

Бугунги янгиликлар