«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Англия Лига кубогининг 3-раундидан ўрин олган «Норвич»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Шубҳасиз, биз ғолиб чиқишга ва турнирда ғалаба учун курашишга ҳаракат қилган ҳолда барча ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Охирида эса ғалаба қозона оламизми-йўқми, буни кўрамиз. «Норвич»га қарши баҳс осон бўлмайди. Чунки бир ўйинлик қарама-қаршиликлар қийин кечади. Ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз.
Ўйлашимча, таркибимизда кетма-кет бир нечта ўйинда 90 дақиқадан тўлиқ ҳаракат қилган олти ёки етти нафар футболчи бор. Ҳаммасига бўлмаса ҳам айримларига дам беришимиз керак», — дея Маресканинг сўзларидан келтиради BBC нашри.
Маълумот учун, ўтган мавсумда «Манчестер Сити» Англия Лига кубогида ғолиб чиққан эди. «Шаҳарликлар»нинг «Норвич»га қарши беллашуви Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланади.