Live
4
Ўзбек

Мален «Астон Вилла»дан «Рома»га ўтди

Футбол
16 январ, 04:20
Рим клуби нидерландиялик ҳужумчини ижарага олди.
Мален «Астон Вилла»дан «Рома»га ўтди
Foto: AS Roma

«Астон Вилла» ҳужумчиси Дониэлл Мален фаолиятини «Рома»да давом эттиради.

Нидерландиялик футболчи ижара асосида 2 миллион еврога Рим клубига ўтди. Агар «бўрилар» еврокубокларга йўлланма қўлга киритишса, 26 ёшли форвардни 25 миллион еврога сотиб олишга мажбур.

Дониэлл янги жамоасида Элдор Шомуродов ўйнаган 14-рақамни олди.

Мален бу мавсумда бирмингҳэмликлар сафида барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урганди.

Олдинроқ Мадриднинг «Атлетико»си ҳам ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Бугунги янгиликлар